VERBA LEGAL'нинг Тошкентдаги офиси қуйидаги муҳим йўналишларда юридик хизматлар кўрсатади: корпоратив ҳуқуқ ва M&A, миллий ва халқаро суд низоларини ҳал қилиш, банк ва молия ҳуқуқи, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳалари ҳамда Марказий Осиёдаги янги капитал бозорларига чиқиш.
У 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, монополияга қарши ва корпоратив ҳуқуқ, M&A битимларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда халқаро тижорат низоларини ҳал қилиш соҳаларида ишлаб келган. У Буюк Британиядаги Warwick университетида LL.M даражасини олган. Илгари Бобир халқаро юридик фирманинг бошқарувчи шериги лавозимида ишлаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари бўлган.
Унинг маҳаллий қонунчилик ва бизнес муҳитини чуқур тушуниши самарали жараёнларни йўлга қўйиш ва мижозларга юқори сифатли юридик хизматлар кўрсатиш имконини беради.
«Биз мижозларимиз билан бирга ривожланаётганимиздан мамнунмиз ва хизматларимизни фақат Россияда эмас, балки унинг ташқарисида ҳам тақдим этишдан фахрланамиз. Ички ресурсларимизни ишга солган ҳолда, маҳаллий шарт-шароитларга янада мослашиб, бизнес учун мукаммал юридик ечимларни таклиф эта оламиз», — дейди VERBA LEGAL бошқарувчи шериги Татьяна Невеева.
Хизматлар
Корпоратив ҳуқуқ ва M&A
Миллий низоларни ҳал қилиш, халқаро арбитраж ва чегараларора низолар
Банк ва молиявий ҳуқуқ
Солиқ ва божхона ҳуқуқи
Марказий Осиё ҳудудида компанияларни рўйхатдан ўтказиш (инкорпорация қилиш)
Контактлар
Манзил
Trilliant бизнес маркази, 2-бино, 36-офис Шахрисабз кўчаси, 3-уй, Тошкент, Ўзбекистон
«Навоий» эркин иқтисодий зонасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари бўйича кундалик эҳтиёж молларини ишлаб чиқариш соҳасидаги жаҳон етакчиси;
Ўзбекистоннинг энг йирик рақамли экотизимини яратиш масалалари бўйича хусусий инвесторлар;
Ўзбекистон ҳудудида кимёвий ишлаб чиқариш корхоналарини сотиб олиш ва эгалик қилиш тузилмасини шакллантириш муносабати билан Россия кимё холдинги;
Ўзбекистон инфратузилмасига инвестициялар киритиш масалалари бўйича Россиянинг энг йирик банк холдинги;
Марказий Осиедаги энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бирини трансчегаравий сотиб олиш масалалари бўйича жахоннинг етакчи саноат ва кимё гурухи;
хорижий фармацевтика компанияларининг Ўзбекистон худудидаги фаолияти, шу жумладан тартибга солиш масалалари бўйича;
геология-қидирув битими ва махсулот таксимотига оид битим (МТБ) тузиш масалалари бўйича йирик Япония компанияси;
махаллий юридик шахсни таъсис этган холда Ўзбекистон бозорига кириш масалалари бўйича Россиянинг етакчи кўчмас мулк агрегатори;
Ўзбекистон ва Қозогистон бозорларига чиқиш муносабати билан Амирликларнинг трансмиллий логистика ва порт компанияси;
Ўзбекистон бозорига кириш ва инвестиция лойихаларини амалга ошириш муносабати билан йирик халқаро трейдинг компанияларидан бири;
махсус индустриал зонадаги лойиха бўйича Ўзбекистон Хукумати билан инвестиция битими шартларини қайта кўриб чиқиш муносабати билан Ўзбекистондаги энг йирик FMCG махсулотлари ва қадоқлаш ишлаб чиқарувчиси;
Ўзбекистоннинг энг йирик технологик ва финтех операторларидан бирининг давлат инфратузилма алоқа оператори билан монополияга қарши низода манфаатларини химоя қилиш.