Бобир монополияга қарши ва корпоратив ҳуқуқ, М&А битимларини қўллаб-қувватлаш ва халқаро тижорат низоларини ҳал этиш соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. У LLM, University of Warwick, United Kingdom даражасига эга. Бобир илгари халқаро юридик фирманинг бошқарувчи ҳамкори позициясини эгаллаган, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.
Бобир Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири муаллифларидан бири, адолатсиз рақобатга қарши курашиш йўналиши раҳбари, шунингдек Монополияга қарши экспертларнинг Евроосиё Алянси аъзоси ҳисобланади.
Бобирнинг мижозлари орасида – етакчи халқаро корпорациялар ва молия институтлари, шу жумладан KT Corporation, Sumitomo Corporation, Lukoil, Harbin Electric Ltd., CNPC, UzCard, Ўзбекистон ҳаво йўллари, шунингдек давлат органлари ва хорижий инвесторлар.
Танланган тажриба
Инвестиция лойиҳаларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, хусусан: бозорга киришда хорижий мижозларга кўмаклашиш, тегишли давлат органлари (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси) билан, тармоқ вазирликлари (Энергетика вазирлиги, Экология вазирлиги, Транспорт вазирлиги) ва бошқаларда музокараларда иштирок этиш.
Япониянинг йирик компаниясига Геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги келишувни ва Маҳсулот тақсимотига оид битимни тузишда маслаҳат бериш.
Давлатга тегишли акцияларнинг 100 фоизини хусусийлаштириш бўйича битимни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан due diligence, кейинчалик олди-сотди шартномасини тузиш, лойиҳага нисбатан маълум имтиёзлар ва преференцияларни назарда тутувчи ҳукумат қарорини ишлаб чиқишда ҳамроҳлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги таркибига кирувчи давлат компанияси билан йўловчилар транспортида бепул WiFiни жорий этишни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини қўллаб-қувватлаш.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини сотиб олишда йирик маҳаллий тўқимачилик компаниясига кўмаклашиш.